“Kattaqo’rg’on yog’- moy” акциядорлик жамияти акциядорлари диққатига!!!
“Kattaqo’rg’on yog’- moy” акциядорлик жамияти акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказилиши тўғрисида хабарнома.
Ҳурматли акциядор, Ўзбекистон Республикаси, Самарқанд вилояти, Каттақўрғон шаҳри, Давлатобод кўчаси, 121-уй манзилида жойлашган, “Kattaqo’rg’on yog’- moy” акциядорлик жамияти, Сизга 2024 йил 12 август куни соат 11:00 да Ўзбекистон Республикаси, Самарқанд вилояти, Каттақўрғон шаҳри, Давлатобод кўчаси, 121-уй манзилида (жамият мажлислар зали) акциядорлик жамиятимиз акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши бўлиши ҳақида маълум қилади.
Навбатдан ташқари умумий йиғилишда қатнашиш ҳуқуқига эга акциядорлар рўйхати 2024 йил 6 август ҳолатига шакллантирилган акциядорлар реестрига асосан тузилади.
Акциядорларнинг умумий йиғилиш қатнашчиларини рўйхатга олиш
2024 йил 12 август куни соат 10:00 да бошланиб соат 11:00 гача давом этади.
Сизга умумий йиғилиш кун тартибига қуйидаги масалалар киритилганлигини маълум қиламиз:
КУН ТАРТИБИ
- Акциядорлар умумий йиғилиши регламентини тасдиқлаш.
- Акциядорлар умумий йиғилишининг саноқ комиссияси сони ва шахсий таркибини тасдиқлаш.
- “Kattaqo’rg’on yog’-moy” АЖнинг кредит маблағи олишга рухсат бериш юзасидан 2024 йил 17 июлдаги № 2024-07-17/1-сонли хати муҳокамаси.
Акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказилишига тайёргарлик кўриш даврида Сиз акциядорлар умумий йиғилишининг материаллари (ахборотлари) билан Ўзбекистон Республикаси, Самарқанд вилояти, Каттақўрғон шаҳри, Давлатобод кўчаси, 121-уй манзилида жойлашган, “Kattaqo’rg’on yog’-moy” акциядорлик жамиятида танишишингиз мумкин.
Умумий йиғилишда қатнашиш учун акциядорлар ўзи билан паспорт, акциядорлар вакиллари эса, Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги талабларига мувофиқ расмийлаштирилган ишончнома билан келишлари сўралади.
Жамият кузатув кенгаши.
19.07.2024 йил.