Акциядорлари диққатига хабарнома!

Kattaqorgon yog’- moy акциядорлик жамияти акциядорлари диққатига!!!

 Kattaqorgon yog’- moy акциядорлик жамияти акциядорларининг навбатдан ташқари умумий  йиғилиши такроран ўтказилиши тўғрисида хабарнома.

Ҳурматли акциядор, Ўзбекистон Республикаси, Самарқанд вилояти, Каттақўрғон шаҳри, Давлатобод кўчаси, 121-уй манзилида жойлашган “Kattaqo’rg’on yog’-moy” Акциядорлик жамияти, Сизга 2024 йил 11 октябр соат 11:00 да Ўзбекистон Республикаси, Самарқанд вилояти, Каттақўрғон шаҳри, Давлатобод кўчаси, 121-уй манзилида (жамият мажлислар зали) Акциядорлик жамиятимиз акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши бўлиши ҳақида маълум қилади.

Навбатдан ташқари умумий йиғилишда қатнашиш ҳуқуқига эга акциядорлар рўйхати 2024 йил 07 октябр ҳолатига шакллантирилган акциядорлар реестрига асосан тузилади.

Акциядорларнинг умумий йиғилиш қатнашчиларини рўйхатга олиш
2024 йил 11 октябр куни соат 10:00 да бошланиб соат 11:00 гача давом этади.

Сизга умумий йиғилиш кун тартибига қуйидаги масалалар киритилганлигини маълум қиламиз:

КУН ТАРТИБИ

  1. Акциядорлар умумий йиғилиши регламентини тасдиқлаш.
  2. Акциядорлар умумий йиғилишининг саноқ комиссияси сони ва шахсий таркибини тасдиқлаш.
  3. Учинчи шахс томонидан кредит маблағларини олишда “Kattaqo’rg’on yog’-moy” АЖнинг мол-мулкини гаровга бериш мухокамаси.

Акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказилишига тайёргарлик кўриш даврида Сиз акциядорлар умумий йиғилишининг материаллари (ахборотлари) билан Ўзбекистон Республикаси, Самарқанд вилояти, Каттақўрғон шаҳри, Давлатобод кўчаси, 121-уй манзилида жойлашган, “Kattaqo’rg’on yog’-moy” акциядорлик жамиятида танишишингиз мумкин.

Умумий йиғилишда қатнашиш учун акциядорлар ўзи билан паспорт, акциядорлар вакиллари эса, Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги талабларига мувофиқ расмийлаштирилган ишончнома билан келишлари сўралади.

Кузатув кенгаши

20.09.2024й.

 

Меню