«Kattaqorgon yog’- moy» акциядорлик жамияти акциядорлари диққатига!!!

«Kattaqorgon yog’- moy» акциядорлик жамияти акциядорларининг навбатдаги умумий йиғилиши ўтказилиши тўғрисида

ХАБАРНОМА

Ҳурматли акциядор, Узбекистон Республикаси, Самарканд вилояти, Каттакургон шаҳри, Давлатобод  кўчаси, 121-уй манзилида жойлашган, «Kattaqo’rg’on yog’- moy» акциядорлик жамияти, Сизга 2018 йил 01 июнь куни соат 11:00 да Узбекистон Республикаси, Самарканд вилояти, Каттакургон шаҳри, Давлатобод  кўчаси, 121-уй  манзилида (жамият мажлислар зали) акциядорлик жамиятимиз акциядорларининг навбатдаги умумий йиғилиши бўлиши ҳақида маълум қилади.

Умумий йиғилишда қатнашиш ҳуқуқига эга акциядорлар рўйхати 2018 йил 28 май ҳолатига шакллантирилган акциядорлар реестрига асосан тузилади.

Акциядорларнинг умумий йиғилиш қатнашчиларини рўйхатга олиш 2018 йил 01 июнь куни соат 10:00 да бошланиб соат 11:00 гача давом этади.

Сизга умумий йиғилиш кун тартибига қуйидаги масалалар киритилганлигини маълум қиламиз:

КУН ТАРТИБИ

1.Акциядорлар умумий йиғилишининг саноқ комиссияси сони ва шахсий таркибини тасдиқлаш.

2.Акциядорлар умумий йиғилиши регламентини тасдиқлаш.

3.«Kattaqo’rg’on yog’-moy» АЖнинг 2017 йилдаги фаолияти якуни, молия-хўжалик фаолияти ҳамда

Бизнес-режа кўрсаткичларини бажарилиши юзасидан жамият Бошкарув раисини ҳисоботини

тасдиқлаш.

4.«Kattaqo’rg’on yog’-moy» АЖ кузатув кенгашининг ваколат доирасига кирадиган масалалар

юзасидан, шу жумладан, жамиятни бошқаришга доир қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга

риоя этилиши юзасидан ҳисоботини эшитиш.

5.«Kattaqo’rg’on yog’-moy» АЖнинг 2017 йил якуни бўйича жамият тафтиш комиссиясининг

ҳисоботини тасдиқлаш.

6.«Kattaqo’rg’on yog’-moy» АЖнинг 2017 йил якуни бўйича жамият ташқи аудиторининг ҳулосасини

тасдиқлаш.

7.«Kattaqo’rg’on yog’-moy» АЖнинг 2017 йил якуни бўйича йиллик ҳисоботини, шу жумладан

бухгалтерия баланси, молиявий натижалари, фойда ва зарарлар ҳисоботларини тасдиқлаш.

8.«Kattaqo’rg’on yog’-moy» АЖда 2017 йил якуни бўйича ўтказилган Корпоратив бошқарув

натижаларини кўриб чиқиш.

9.«Kattaqo’rg’on yog’-moy» АЖнинг 2017 йил якуни бўйича олинган соф фойдани тақсимлаш ва

жойлаштирилган акцияларининг ҳар бир тури бўйича дивидендлар тўлаш, дивиденднинг

миқдорини, уни тўлаш шакли ва тартибини тасдиқлаш.

10.«Kattaqo’rg’on yog’-moy» АЖнинг 2018 йил учун бизнес-режасини тасдиқлаш.

11.«Kattaqo’rg’on yog’-moy» АЖнинг уставини янги тахрирда тасдиқлаш.

12.«Kattaqo’rg’on yog’-moy» АЖнинг ички корпоратив ҳужжатларини янги тахрирда тасдиқлаш.

13.«Kattaqo’rg’on yog’-moy» АЖнинг кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш.

14.«Kattaqo’rg’on yog’-moy» АЖнинг тафтиш комиссияси аъзоларини сайлаш.

15.«Kattaqo’rg’on yog’-moy» АЖнинг ижроия органи раҳбари (Бошқарув раиси)ни сайлаш.

16.«Kattaqo’rg’on yog’-moy» АЖнинг ижроия органининг аффилланган шахслар билан тузиладиган

битимларни мустақил амалга ошириши учун жамиятнинг жорий хўжалик фаолияти билан боғлиқ

битимларни аниқлаш ва уларнинг тузилишини маъкуллаш тўғрисида.

Акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказилишига тайёргарлик кўриш даврида Сиз акциядорлар умумий йиғилишининг материаллари (ахборотлари) билан Узбекистон Республикаси, Самарканд вилояти, Каттакургон шаҳри, Давлатобод  кўчаси, 121-уй манзилида жойлашган, «Kattaqo’rg’on yog’-moy» aksiyadorlik jamiyati да танишишингиз мумкин.

Умумий йиғилишда қатнашиш учун акциядорлар ўзи билан паспорт, акциядорлар вакиллари эса–Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги талабларига мувофиқ расмийлаштирилган ишончнома билан келишлари сўралади.

 

 

Жамиятнинг барча акциядорлари диққатига!!!

Ўзбекистон Республикасининг “Акциядорлик жамияти ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги 2014 йил 6 майда қабул қилинган янги тахрирдаги қонунининг 62-моддасига кўра акциядорлар умумий йиғилиш ўтказиш тўғрисидаги хабар акциядорларнинг элетрон почтаси орқали амалга оширилишини хисобга олиб, ўзингизни электрон почта манзилингиз хақида маълумотни жамиятнинг www.kattakurgщnyogmoy.uz  электрон почта манзилига тақдим этишингизни сўраймиз.

 

Жамият кузатув кенгаши.

21.05.2018

 

 

 

Menu