Kattaqorgon yog’- moy» акциядорлик жамияти

акциядорлари диққатига!!!

 

«Kattaqo’rg’on yog’- moy» акциядорлик  жамияти  акциядорларининг навбатдан ташқари  умумий  йиғилиши  ўтказилиши  тўғрисида

ХАБАРНОМА

Ҳурматли акциядор, Ўзбекистон Республикаси, Самарқанд вилояти, Каттақўрғон шаҳри, Давлатобод кўчаси, 121-уй манзилида жойлашган, “Kattaqo’rg’on yog’- moyакциядорлик жамияти, Сизга 2020 йил 10 ноябрь куни соат 11:00 да Ўзбекистон Республикаси, Самарқанд вилояти, Каттақўрғон шаҳри,  Давлатобод  кўчаси, 121-уй  манзилида (жамият мажлислар зали) акциядорлик жамиятимиз акциядорларининг навбатдан ташқари  умумий  йиғилиши  бўлиши  ҳақида  маълум  қилади.

Навбатдан ташқари умумий йиғилишда қатнашиш ҳуқуқига эга акциядорлар рўйхати 2020 йил 04 ноябрь ҳолатига шакллантирилган акциядорлар реестрига асосан тузилади.

Акциядорларнинг умумий йиғилиш қатнашчиларини рўйхатга олиш 2020 йил 10 ноябрь  куни соат 10:00 да бошланиб соат 11:00 гача давом этади.

Сизга умумий йиғилиш кун тартибига қуйидаги масалалар киритилганлигини маълум қиламиз:

КУН ТАРТИБИ

  1. Акциядорлар умумий йиғилишининг саноқ комиссияси сони ва шахсий таркибини тасдиқлаш.
  2. Акциядорлар умумий йиғилиши регламентини тасдиқлаш.
  3. “Kattaqo’rg’on yog’-moy” АЖ устав капиталини камайтириш тўғрисида қарор қабул қилиш.
  4. “Kattaqo’rg’on yog’-moy” АЖнинг акциялар чиқарилиши тўғрисидаги қарорига ўзгартиришлар киритиш ва киритилаётган ўзгартиришлар матнини тасдиқлаш.
  5. “Kattaqo’rg’on yog’-moy” АЖнинг янги таҳрирдаги уставини тасдиқлаш.

 

Акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказилишига тайёргарлик кўриш даврида Сиз акциядорлар умумий йиғилишининг материаллари (ахборотлари) билан Ўзбекистон Республикаси,  Самарканд вилояти,  Каттақўрғон шаҳри,  Давлатобод  кўчаси, 121-уй манзилида жойлашган, «Kattaqo’rg’on yog’-moy» акциядорлик жамиятида танишишингиз мумкин.

Умумий йиғилишда қатнашиш учун акциядорлар ўзи билан паспорт, акциядорлар вакиллари эса, Ўзбекистон  Республикаси қонунчилиги талабларига мувофиқ расмийлаштирилган  ишончнома билан келишлари сўралади.

 

Жамият кузатув кенгаши.

19.10.2020

Меню