“Kattaqo’rg’on yog’- moy” акциядорлик жамияти акциядорлари диққатига!!!
“Kattaqo’rg’on yog’- moy” акциядорлик жамияти акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши такроран ўтказилиши тўғрисида хабарнома.
Ҳурматли акциядор, 2024 йил 12 август кунига белгиланган акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши кворум йиғилмаганлиги сабабли кейинга қолдирилган навбатдан ташқари умумий йиғилиш кун тартибига ўзгартиришлар киритилмаган ҳолда 2024 йил 16 август куни, соат 11:00да, Ўзбекистон Республикаси, Самарқанд вилояти, Каттақўрғон шаҳри, Давлатобод кўчаси, 121-уй манзилида такроран чақирилади.
Умумий йиғилишда акциядорларни рўйхатга олиш 2024 йил 12 августда ўтказилмаган навбатдан ташқари умумий йиғилишда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорларнинг реестрига мувофиқ амалга оширилади.
Навбатдан ташқари умумий йиғилишда қатнашиш ҳуқуқига эга акциядорлар рўйхати 2024 йил 6 август ҳолатига шакллантирилган акциядорлар реестрига асосан тузилади.
Акциядорларнинг умумий йиғилиш қатнашчиларини рўйхатга олиш
2024 йил 16 август куни, соат 10:00да бошланиб, соат 11:00 гача давом этади.
Сизга умумий йиғилиш кун тартибига қуйидаги масалалар киритилганлигини маълум қиламиз:
КУН ТАРТИБИ
- Акциядорлар умумий йиғилиши регламентини тасдиқлаш.
- Акциядорлар умумий йиғилишининг саноқ комиссияси сони ва шахсий таркибини тасдиқлаш.
- “Kattaqo’rg’on yog’-moy” АЖнинг кредит маблағи олишга рухсат бериш юзасидан 2024 йил 17 июлдаги № 2024-07-17/1-сонли хати муҳокамаси.
Акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказилишига тайёргарлик кўриш даврида Сиз акциядорлар умумий йиғилишининг материаллари (ахборотлари) билан Ўзбекистон Республикаси, Самарқанд вилояти, Каттақўрғон шаҳри, Давлатобод кўчаси, 121-уй манзилида жойлашган, “Kattaqo’rg’on yog’-moy” акциядорлик жамиятида танишишингиз мумкин.
Умумий йиғилишда қатнашиш учун акциядорлар ўзи билан паспорт, акциядорлар вакиллари эса, Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги талабларига мувофиқ расмийлаштирилган ишончнома билан келишлари сўралади.