«Kattaqo’rg’on yog’- moy» акциядорлик жамияти акциядорлари диққатига!!!
«Kattaqo’rg’on yog’- moy» акциядорлик жамияти акциядорларининг навбатдаги умумий йиғилиши ўтказилиши тўғрисида
ХАБАРНОМА
Ҳурматли акциядор, Узбекистон Республикаси, Самарканд вилояти, Каттакургон шаҳри, Давлатобод кўчаси, 121-уй манзилида жойлашган, «Kattaqo’rg’on yog’- moy» акциядорлик жамияти, Сизга 2018 йил 12 октябр куни соат 12:00 да Узбекистон Республикаси, Самарканд вилояти, Каттакургон шаҳри, Давлатобод кўчаси, 121-уй манзилида (жамият мажлислар зали) акциядорлик жамиятимиз акциядорларининг навбатдан ташкари умумий йиғилиши бўлиши ҳақида маълум қилади.
Навбатдан ташкари умумий йиғилишда қатнашиш ҳуқуқига эга акциядорлар рўйхати 2018 йил 08 октябр ҳолатига шакллантирилган акциядорлар реестрига асосан тузилади.
Акциядорларнинг умумий йиғилиш қатнашчиларини рўйхатга олиш 2018 йил 12 октябр куни соат 11:00 да бошланиб соат 12:00 гача давом этади.
Сизга умумий йиғилиш кун тартибига қуйидаги масалалар киритилганлигини маълум қиламиз:
КУН ТАРТИБИ
- Акциядорлар умумий йиғилишининг саноқ комиссияси сони ва шахсий таркибини тасдиқлаш.
- Акциядорлар умумий йиғилиши регламентини тасдиқлаш.
3.«Kattaqo’rg’on yog’-moy» АЖнинг 2018 йил учун янги тахрирда бизнес-режасини тасдиқлаш.
Акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказилишига тайёргарлик кўриш даврида Сиз акциядорлар умумий йиғилишининг материаллари (ахборотлари) билан Узбекистон Республикаси, Самарканд вилояти, Каттакургон шаҳри, Давлатобод кўчаси, 121-уй манзилида жойлашган, «Kattaqo’rg’on yog’-moy» акциядорлик жамиятида танишишингиз мумкин.
Умумий йиғилишда қатнашиш учун акциядорлар ўзи билан паспорт, акциядорлар вакиллари эса–Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги талабларига мувофиқ расмийлаштирилган ишончнома билан келишлари сўралади.
Жамият кузатув кенгаши.
28.09.2018