Ўзбекистон Республикасида қишлоқ хўжалигининг асосий тармоқларидан бири пахтачилик ҳисобланади. Қадим замонлардан одамлар пахтадан турмуши учун зарур ҳар хил маҳсулотлар ишлаб чиқарганлар. Пахта чигитидан ишлаб чиқарилган ёғдан истеъмол учун, ҳар хил дори-дармонлар тайёрлаш ва бошқа мақсадларда фойдаланганлар.

Ўсимлик ёғи, шу жумладан пахта ёғи Ўзбекистон Республикасининг ёғ ишлаб чиқариш балансида  асосий ўринни эгаллайди ва шунинг учун ҳар доим давлат томонидан пахта ёғи ишлаб чиқаришга катта аҳамият берилади. Туркистонда пахта ёғини саноат усулида ишлаб чиқариш XIX  асрнинг 80-чи йилларидан бошланди.

Ўрта Осиёда йирик ёғ-мой заводини қуриш учун жой танланган пайтда Каттақўрғон шаҳрида тўхташгани бежиз эмас эди. Чунки Каттақўрғон шаҳри Зарафшон водийсида қишлоқ хўжалигининг пахтачилик сохаси ривожланган марказида жойлашган, шаҳар атрофидаги туманларда муваффақиятли ишлашини таъминлаш учун қулай шароит туғдирувчи, ҳом-ашё базаси ҳисобланган кўплаб пахта тозалаш заводлари мавжуд эди.

Шаҳардан темир йўл ўтади, бу эса заводга бошқа вилоятлардан ҳом-ашё олиб келишга ва тайёр маҳсулотларни ортиб юборишга катта қулайликлар яратади. Кейин ва асосийлардан ҳисобланган жойи, Каттақўрғон шаҳри пахта чигитидан саноат асосида ёғ олиш усулининг Ўрта Осиёдаги тарихий маркази ҳисобланиб, бу ерда ёғ ишлаб чиқаришнинг тажрибали бўлган мутаҳассислари сақланиб қолган эди. Булар ҳаммаси дунё бўйича биринчи марта экстракция усули билан ёғ олиш заводининг Каттақўрғон шаҳрида қурилишига олиб келди. 1936 йил 6 ноябрда Каттақўрғон шаҳрида янги ёғ заводи ишга туширилди. Бу дунёда биринчи ва 1953 йилгача Ўзбекистонда ягона, пахта ёғи илғор экстракция йўли билан олинган завод эди.

Заводнинг биринчи навбатдаги лойиҳа бўйича ишлаб чиқариш қуввати 280 тонна пахта чигитини қайта ишлаб, 55,2 тонна ёғ ишлаб чиқаришни кўзда тутар эди. 1939 йилгача ёғ жойида рафинация қилинмас эди. Рафинация цехи ва совун ишлаб чиқариш цехлари 1939 йилнинг март ойларида ишга туширилади. Завод рафинацияланган пахта ёғи ва 60 фоизлик хўжалик совуни ишлаб чиқаришни бошлади. 1942 йилнинг октябр ойида форпресс цехи ишга туширилади. 1951 йилнинг ноябр ойида ВС вальцовка дастгоҳлари ишга туширилди, натижада ишлаб чиқарилаётган маҳсулот ҳажми кўпайди ва сифати яхшиланди. 1957 йилнинг октябридан бошлаб завод 16 дона тўхтаб-тўхтаб ишлайдиган батареялик экстракторлар ўрнига уч дона НД-1000 маркалик узлуксиз ишлайдиган шнекли экстракторлар ишлай бошлади.

Заводнинг ишлаб чиқариш қуввати суткасига 690 тоннани, йилига эса 214 минг тоннани ташкил этди. 1960 йил февралида соапстокни дистилляциялаш цехи биринчи улуш соапсток ядросини кайта ишлаш учун қабул қилди ва дистилляцияланган мой кислотаси ишлаб чиқара бошлади.  1960 йилдан бошлаб ёғни шиша идишларга қадоқлаш бошланди.

Цехлардаги реконструкция ишлари совун пишириш цехидан бошланди. 1971 йили бирдан уч дона катта ишлаб чиқариш қобилиятига эга бўлган ҳар қайсиси 80 м3 совун пишириш қозонлари ўрнатилди.Технологик қувурлар йирикларига алмаштирилди, насос хўжалиги кучайтирилди, совунни яхлатиш ва кесиш бўйича иккинчи вакуум-қуритиш ускунаси ишга туширилди. 1971 йилнинг сентябр-октябр ойларида ҳаракатдаги уч дона НД-1000 экстракторларнинг икки донаси анча кучлироқ ва замонавий НД-1250 экстракторларига алмаштирилди. Қиска вақт ичида 36 секция янги шнек буғлантирувчилари, 6 та хул ва 12 та курук кунжара ушловчи ва 6 та вертикал конденсаторлар ўрнатилди. Натижада пахта чигитини қайта ишлаш қуввати суткасига 690 тоннадан 900 тоннага кўпайди. 1974 йилда форпресс цехида қўшимча 4 дона вальцовка дастгоҳлари ўрнатилди. Чигитни ишлаб чиқаришга узатишда маҳсус автоматик стабилизатор ускунаси ўрнатилди. 1980 йилда 20 минг тонналик пахта чигитини сақлаш омборхонаси ишга туширилди. 1984 йилда экстракция цехида шнек буғлатгичлари 3 дона тостер ускуналарига алмаштирилди. 1995 йил декабр ойида олиф цехи ишга туширилди.

2002 йили қадоқлаш тармоғи реконструкция қилиниб, Франциянинг «СТЕКА-БОТТЛЕЗ» фирмасида тайёрланган 1 литрли ПЭТ идишларга қадоқлайдиган, замонавий автоматик ускуналар тизими ишга туширилди.

2003 йилнинг феврал ойида кунгабоқар донини қайта ишловчи (пўстидан тозаловчи) бўлим ишга туширилди.

2006 йилда корхонанинг иссиқлик манбаи цехи учун алоҳида ўрта босимли газ қувури тортиб келинди.

2007 йилда форпресс цехида 3 дона пресс ўрнатилди.

2009 йилда корхонанинг марказий тажрибахонасида чигитнинг таркибидаги ёғ миқдорини экспресс усулда аниқлаб берадиган ЯМР анализатори  АМВ-1006 М русумли ускуна ўрнатилди.

2011 йилда корхонанинг ўз маблағи ҳисобидан Ҳиндистон давлатининг «MUEZ-HEST» фирмаси билан тузилган лизинг шартномасига асосан 350 минг АҚШ долларига суткасига 30 тонна ёғни ҳидсизлантирадиган дезодорация ускунасини сотиб олинди ва ишга туширилди.

2012 йилнинг сентябр ойида қандолатчилик цехи ишга туширилди.

— ишга тушган вақтдаги ҳақиқий қуввати – 280 т/сутка (1936 йил)

— ҳозирги вақтидаги қуввати – 800 т/сутка

1) Дезодорацияланган ўсимлик ёғи (қадоқланган ПЭТ идишларда)

            2) Хўжалик совуни

3) Тозаланган мой кислотаси (ДЖК)

4) Гудрон

5) Пахта кунжараси

6) Шелуха

Корхонада чигит хўжалиги 1936 йилда ишга туширилган. 1980 йилда 20000 тонналик пахта чигитини сақлаш омборлари қурилиб ишга топширилди. Кичик усти ёпиқ чигит омбори – 8000 тонна чигит сақлаш имкониятига эга; катта усти ёпиқ чигит омбори – 12000 тонна чигит сақлаш имкониятига эга. Чигит омборининг ҳар бири бўлимдан иборат бўлиб, ҳом-ашёни навлар бўйича алоҳида қабул қилиб сақлашга мўлжалланган. Омборларга ҳом-ашёни қабул қилиш ва қайта ишлашга жўнатиш жараёнлари тўлиқ механизациялашти-рилган.

2014 йилда Италия давлатининг «IСI Caldaie S.p.A.»  компанияси билан шартнома тузилиб 2 дона GX-9000-15 тонна/соатига ва  GX-12000-20 тонна/соатига буг ишлаб чикарувчи энерго тежамкор буг козонлари олиб келиниб янги бинода урнатилиб курилиб ишга туширилди.

Хамда шу йилда Германия давлатининг «SKET» корхонасидан модернизациялашган Г-24М маркали соатига 50 тонна пиширилган магиздан ёг олувчи 2 дона пресс олиб келиниб урнатилди.

Корхонада ишлайдиган инженер-техник ходимлар, ишчи-хизматчиларни ижтимоий-иктисодий химоялаш максадида улар корхона хисобидан бепул махсус кийим-бош, махсус оёк кийим, сут ва совун махсулотлари билан таъминланадилар. Улар учун ошхона, согломлаштириш пункти, дам олиш хоналари ишлаб турибди.

Шундай қилиб, 2014 йил ноябр ойида корхонанинг ташкил бўлганига 78 йил тўлди.

image_pdfimage_print