Объявление

“KATTAQO’RG’ON YOG’-MOY” AKSIYADORLIK JAMIYATI

2017 ЙИЛ якунлари бўйича жамиятнинг корпоратив бошқарув тизимини баҳолвчи дахлсиз ташкилотни танлаб олиш учун танлов эълон қилади.

“Kattaqo’rg’on yog’-moy” акциядорлик жамияти 2017 йил якунлари бўйича жамиятнинг корпоратив бошқарув тизимини баҳоловчи дахлсиз ташкилотни танлаб олиш учун танлов эълон қилади. Танловда иштирок этиш учун таклифларни 2018 йилнинг 11 январидан 2018 йил 30 январига қадар қабул қилинади.
Танловда иштирок этиш истагини билдирган хўжалик субъектларидан қуйидаги ҳужжатлар қабул қилинади.
1. Хўжалик субъектларининг Корпоратив бошқарув тизимини баҳолаш ҳуқуқни берувчи белгиланган тартибдаги рухсатноманинг (сертификат, лицензия) нусхаси;
2. Иштирокчининг давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси;
3. Кўрсатилган хизмат ҳаққининг миқдори кўрсатилган ҳолда бериладиган тижорат таклифи;
4. Иштирокчилар ўзлари лозим деб билган бошқа маълумотлар.

Таклиф ва ҳужжатларни жамиятнинг расмий веб-сайти: www.kattakurgonyogmoy.uz ёки жамиятнинг электрон манзили: kattakurgonyog-moy@mail.ru почтасига, ва Самарқанд вилояти, Каттақўрғон шаҳри, Давлатобод кўчаси, 121-уй манзилига юбориш сўралади.

Танлов ҳужжатлари қабул қилиниши тугаганидан сўнг 15 (ўн беш) иш куни ичида ўтказилади. Танлов натижалари жамиятнинг расмий www.kattakurgonyogmoy.uz веб-сайтида маълум қилинади. Танлов ғолибига хабар танлов ўтказилгандан сўнг 5 (беш) иш куни ичида кўрсатилган манзилга (электро почта вв юридик манзилига) юборилади.

Қўшимча маълумотларни +99899-832-54-30 абонент рақами орқали жамиятнинг корпоратив муносабатлар бўлимига мурожаат қилиб олишингиз мумкин.

image_pdfimage_print
ДОСТУПНОСТЬ
Click to listen highlighted text!